Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Қазо ва Қадар масаласи Қандай пайдо бўлди

 

Агар биз Ҳасан Басрий ҳалқасидан (даврасидан) мўътазилалар бошлиғи Восил ибн Ато ва у билан ажраб чиққан гуноҳи кабира қилувчилар масаласини истисно қилсак, илми калом масалалари юнон файласуфлари баҳс қилиб ўтган масалалардан пайдо бўлганини кўрамиз. Улар баҳс юритган қазо ва қадар масаласини шу исм ва шу атама билан юнон файласуфлари баҳслашиб, кўп ихтилоф қилишган. Бу масала «қазо ва қадар» ё «мажбурийлик ва ихтиёрлилик» ёки «ирода эркинлиги» деб номланади. Буларнинг ҳаммаси бир маънони ифодалайди, яъни инсондан пайдо бўлаётган феълларни юзага келтириш ёки келтирмасликда инсон ихтиёрлими ёки мажбурми? Юнон фалсафаси таржима бўлишидан аввал бу маънони баҳс қилиш мусулмонларнинг хаёлига келмаган ва бу ҳақда фақат юнон файласуфлари баҳслашиб, ихтилоф қилишган эди. Масалан, абиқурийлар (Эпикурейлар) айтишардики: «Хоҳиш ихтиёр қилишда мутлақо ҳурдир. Инсон жамики феълларини ҳеч қандай мажбуриятсиз, ўз ихтиёри билан қилади». Аммо равоқийлар (стоицитлар) айтишардики: «Хоҳиш ўтиб кетиб бўлмайдиган йўлда юриш мажбуриятидир. Инсон бирор нарсани ўз хоҳиши билан қилолмайди. Балки у ҳар қандай ишни қилаётганда мажбурий ҳолда қилади, қилиш-қилмасликда ихтиёри йўқ...». Ислом келиб, унга фалсафий фикрлар сизиб кирган пайтда, энг муҳим масалалардан бири Оллоҳга нисбатан адолат сифати масаласи бўлди. Масалан, Оллоҳ одил, демак бу адолатдан савоб ва жазо масаласи келиб чиқади. Улар юритган бу баҳс банданинг ўз феълларини бажариши ва унга боғлиқ нарсалар ҳамда файласуфларнинг баҳсларидан таъсирланишлари манҳажига асосан ихтиёрий келиб чиқади. Яъни, ўзлари келтираётган мавзуларига тааллуқли фалсафий фикрлар келиб чиқади. Бу мавзудаги энг кўзга кўринган нарса мўътазилалар баҳсидир. Чунки улар бу масаланинг асосчиларидир. Бошқа мутакаллимларнинг баҳслари мўътазилаларга раддия учун келган. Шунинг учун қазо ва қадар масаласи баҳси ва жамики илми калом баҳсларининг асосчилари мўътазилалардир. Дарҳақиқат, Оллоҳнинг адлига мўътазилаларнинг қарашлари Уни зулмдан поклаш фикри эди. Улар савоб ва жазо бериш масаласида Оллоҳнинг адолатига ва Оллоҳни поклашга мувофиқ мавқеда турардилар. Айтадиларки, агар инсонга мутлақ ихтиёр бермаса, Оллоҳ адолатининг маъноси бўлмайди. Инсон ўз амалларини ўзи яратиши, унда бирор ишни қилиш ёки қилмаслик ихтиёри бўлиши керак. Агар ўз хоҳиши билан қилса ёки қилмаса, бунга савоб ёки жазо олиши маъқул ва бу адолатдан бўлади. Аммо Оллоҳ инсонни яратиб, уни бир хос йўлга юришга мажбур қилса, итоаткор итоатга, осий кимса осийликка мажбур бўлса, сўнг бирини жазолаб, бирига савоб берса, бу

 

39-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260